Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёдаги хонадонда газ баллони портлади, икки киши ҳалок бўлди
Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида фожиа юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, 14 апрель соат 01.00ларда Обод МФЙ Гулзор кўчасида яшаган, 1982 й.т. Ф.К. уйи ҳаммомида электр чироғини ёққан вақтида шу ерда бўлган 50 литр ҳажмли газ баллонидан сизиб чиқиб, хонага тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган.
Натижада ҳаммом олдида жойлашган ўтинхонанинг ички қисми ёниб зарар кўрган ва ёнғин ўчириш вақтида Ф.К. ҳамда бирга яшаган онаси, нафақахўр, 1953 й.т. М.Т.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Мавзуга оид
14:58 / 08.07.2026
Қашқадарёда ҳаракатдаги машина газ баллони портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
09:35 / 08.07.2026
Қашқадарёда давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори фирибгарликда ушланди
23:02 / 03.07.2026
“Ўлганнинг устига тепган”: Қашқадарёда ўнлаб фуқаронинг кредитга олинган машиналари ғойиб бўлди
22:05 / 27.06.2026