Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрида 9, 12 ва 16 қаватли кўплаб уй-жойлар қурилади
Тошкент шаҳрида 9, 12 ва 16 қаватли кўплаб уй-жойлар қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти фаоллари билан ўтказилган йиғилишда маълум қилган.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, давлат раҳбари пойтахт шаҳрида олиб борилаётган қурилиш ишлари ҳақида гапириб, тез орада шаҳарда кўп қаватли турар-жой бинолари, жумладан 16 қаватли уй-жойлар қурилиши ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиши бош бошқармаси вакилининг Kun.uz'га маълум қилишича, айни пайтда кўп қаватли бинолардан айримларининг қурилиши Юнусобод ва Шайҳонтоҳур туманларида бошланган.
«Масалан, Юнусобод тумани Чинобод кўчасида 11 та 12 қаватли уй-жой, Шайҳонтоҳур тумани Самарқанд дарвоза маҳалласида 3 та 12 қават, 11 та 9 қаватли, 8 та 7 қаватли уй-жойлар қурилиши давом эттирилмоқда», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
17:00 / 10.07.2019
Муҳтожларга берилган, аммо бўм-бўш уйлар тақдири
20:25 / 10.05.2019
«Яшаш учун хавфли!» - Урганч шаҳридаги сифатсиз қурилган кўпқаватли уйлар можароси
18:20 / 16.07.2018
Сергелида 60та 7 қаватли уйлар қурилиши бошланди
14:09 / 14.06.2018