Жамият | 14:09 / 14.06.2018
3309
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда 37 нафар имконияти чекланган оила янги уйли бўлди

Қашқадарё вилоятида имконияти чекланган фуқаролар, кам таъминланган оилаларни ҳар томонлама ижтимоий ҳимоялашга, уларга зарур шарт-шароитлар яратиб беришга, кичик ёшдан ногирон бўлган фуқароларни уй-жой билан таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда Қарши тумани марказида 37 хонадондан иборат бўлган уй-жойлар муборак Рамазон ойида ногирон фуқароларга топширилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимияти Матбуот хизмати хабар бермоқда.

– Бу хушхабарни эшитиб, қулоқларимга ишонмадим,  – дейди  1-гуруҳ ногирони Содиқ Толипов. – Вилоят ҳокими Зафар Рўзиевни президентимиз  номларидан  янги хонадон калитини совға сифатида туҳфа этганларида ўзимни туш кўраётгандай ҳис этдим. Муборак Рамазон ойида барча имкониятларга эга  бепул уйга эга бўлдим.

Ана шундай муҳим иншоотларни очилиш маросимида Қашқадарё вилояти ҳокими З.Рўзиев, жамоатчилик ташкилотлари, фахрийлар, ёшлар, санъаткорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Сарвар Анвар ўғли,
KUN.UZ мухбири

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид