Иқтисодиёт | 18:27 / 17.04.2018
5319
3 дақиқада ўқилади

Латвия Ўзбекистонга икки мамлакат пойтахтлари ўртасида авиапарвозлар сонини кўпайтиришни таклиф қилди

Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлигида Латвия Сейми раиси Инара Мурниетсе бошчилигидаги Латвия делегацияси билан учрашув ўтказилди. Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.

Инари Мурниетсенинг сўзларига кўра, Латвия транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратади. Шу боис Латвия делегацияси томонидан икки мамлакат пойтахтлари ўртасида авиапарвозлар сонини кўпайтириш масаласини кўриб чиқиш таклиф этилди. Ўз навбатида, Ўзбекистон томон юк ташиш тарифлари, шу жумладан темир йўл транспорти орқали ташиш учун чегирмалар тақдим этиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди.

Фото: Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

«Латвия Ўзбекистоннинг муҳим ҳамкори бўлиб, унинг географик жойлашуви ва ривожланган транспорт инфратузилмаси ҳисобига Республикамизнинг ташқи савдосида муҳим роль ўйнайди. Латвиянинг Рига ва Лиепая шаҳарлари портларига чиқишга имкон берувчи мавжуд транспорт коридори ҳар икки йўналишда юк ташиш ҳажмини янада ошириш учун сезиларли салоҳиятга эга. Икки мамлакат транспорт тизимлари орқали товарларни транзит қилиш учун тарифларни оптималлаштириш, Ўзбекистон ва Латвия ҳудудлари бўйлаб юк ташиш ҳажмини сезиларли даражада оширади», - дейди Ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев.

Фото: Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

Томонлар, иқтисодий, саноат ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича икки томонлама ҳукуматлараро комиссия мажлисидан олдин, саволларни кўриб чиқиш мақсадга мувофиқлигини тасдиқлашди

Таъкидлаш жоизки, ҲК икки давлат ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди. Латвия томони, комиссиянинг келгусидаги мажлиси тартибини Латвия Республикаси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва минтақавий ривожланиш вазири К. Герхардснинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида муҳокама қилиниши ҳақида маълумот берди. Ҳукуматлараро музокаралардан ташқари, Латвия парламенти аъзолари икки мамлакат ишбилармон доираларининг тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатишга имкон берувчи Ўзбекистон-Латвия бизнес-кенгашини ташкил этишни таклиф қилдилар.

Учрашув доирасида Латвия делегацияси Ўзбекистон Республикасининг Болтиқбўйи минтақасида савдо-иқтисодий манфаатларини илгари суришга тайёр эканини таъкидлади. Хусусан, айрим масалаларни муҳокама қилиш учун Латвия Республикаси фаол иштирок этадиган «Шимолий-Болтиқбўйи Саккизлиги» (НБ-8) майдонидан фойдаланиш таклиф этилди.

Учрашув доирасида Латвия томонидан Фарғонада «Туризм, меҳмонхона ва ресторан хизматлари» йўналиши бўйича Ахборот тизимларини бошқариш олий мактаби филиалини очиш ва шунингдек, катта тажриба тўплашга улгурган электрон ҳукумат ва яшил технологиялар соҳаларида ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирилди.

 

Мавзуга оид