Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Роскомнадзор Telegram туфайли 1 миллиондан ортиқ IP-манзилни блоклади
Telegram мессенжери яратувчиси Павел Дуров Роскомнадзор томонидан блокланишни четлаб ўтиш учун бошқа ресурслардан фойдаланишга қарор қилганидан сўнг, 1 млн.дан ортиқ IP-манзиллар блокланди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
«Снаряд ва зирҳ кураши кетмоқда – биз мессенжерга кириб олиш мумкин бўлган IP-манзилларни топиб, уларни блокламоқдамиз. Аввалига у ўзининг тахминан 9 мингта IР-адресидан фойдаланди, биз уларни блокладик. Кейин улар Amazon тармоғи остига ўтишди (тахминан 600 000 IР), улар ҳам блокка туширилди. Ҳозир эса Telegram бошқа ресурс IР-манзилига ўтди (тахминан 540 000), улар ҳам яқин вақт ичида блокланади», - дея айтиб ўтди Роскомнадзор раҳбари Александр Жаров.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Telegram асосчиси Павел Дуров Россияда мессенжерни блоклаш ҳақидаги қарорга изоҳ бериб, унинг оқибатларини санаб ўтганди.
Мавзуга оид
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
08:36 / 12.05.2026
Telegram орқали алданган бухгалтер фирибгарларга 1 млрд сўм ўтказиб берди
18:35 / 05.05.2026
Telegram’даги тузоқ – Ўзбекистонда Россия-Украина урушига ёлловчи шахслар пайдо бўлмоқда
23:06 / 22.04.2026