Жорий йилнинг 7 апрель куни Жиззах вилояти Мирзачўл туманида “Обод қишлоқ” дастурини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича республика комиссиясининг сайёр йиғилиши ўтказилди.

Топшириққа асосан, 7-15 апрель кунлари Республика ишчи гуруҳи томонидан Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Ғалаба МФЙда “Обод қишлоқ” дастури доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Жумладан:
- уйма уй юрилиб, комиссия аъзолари 2000дан зиёд муаммони ўрганди. Ҳал этиш бўйича маҳаллий йўл харитаси тузилди.


Ҳудуддаги уй-жойга муҳтож бўлган оилалар учун 2 та бўш турган ерда 160 та намунавий арзон уй-жойлар қуриш учун ер ажратилди. Биринчи ҳудудда қуриладиган 112 та уй 8 та пудратчи қурилиш ташкилотига тақсимлаб берилди.

15 апрель ҳолатига 120 та уйда ер ишлари бажарилиб, траншея қазилди. Бетон-фундамент ишларини бажариш учун зарур шағал ва цемент маҳсулотлари пешма-пеш келтирилмоқда. Айни вақтда 24 тонна цемент ва 14 та машинада қум-шағал келтирилди. Бундан ташқари Фориш туманидаги каръердан темир йўл орқали 20 та вагонда бетон қоришмаларига мўлжалланган шағал келтирилди.
Қурилиш ва таъмирлаш ишларига Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 450 нафар ҳарбий хизматчилари, 200 нафар шахсий таркиби ва 15 та техникалари жалб этилган. Уч сменада иш олиб борилмоқда.

Электр таъминоти соҳасида 5,5 км узунликдаги кучланишли электр узатиш тармоқлари ва 2 та трансформатор пунктларини янги қуриш;


















