Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Роскомнадзор энди Facebook’га «ёпишди»
Роскомнадзор раҳбари Александр Жаровнинг маълум қилишича, идора Facebook’ни Россия ҳудудида блоклаши мумкин. Бу ижтимоий тармоқ текширувлар натижаси бўйича 2018 йил охирига қадар Россия қонунчилиги талабларига жавоб бермаса ҳақиқатга айланади, деб хабар қилмоқда «Известия» газетаси.
«2018 йилнинг охирига қадар Facebook компаниясини текширамиз, ҳамда бажарилиши лозим бўлган бир неча бандлар бор: Россия ҳудудида россиялик фуқаролар маълумотлар базасининг маҳаллийлаштирилиши, барча тақиқланган маълумотнинг ўчириб юборилиши ва бошқа қонунларга риоя этилиши. Агарда булардан биронтаси ёки ҳеч нарса бажарилмаса, ёки Россия давлати бундай ҳаракатлар амалга оширилиши ҳақида хабар этилмаса, блоклаш ҳақидаги масала долзарб аҳамиятга эга бўлади», - дея айтиб ўтди Жаров.
Амалдор Facebook’нинг Россиядаги истиқболлари тўғрисида берилган саволга «башорат қилмаслик»ни таклиф этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Telegram Россияда блоклана бошлангани хабар берилганди. Telegram асосчиси Павел Дуров эса Россияда мессенжерни блоклаш ҳақидаги қарорга изоҳ берди ва унинг оқибатларини санаб ўтди.
Мавзуга оид
21:45 / 24.02.2026
Павел Дуровга Россияда «терроризмга кўмаклашиш» бўйича жиноий иш очилди
16:45 / 10.02.2026
Россияда Telegram ишлашини «секинлаштириш» бошланди
15:27 / 17.01.2026
Роскомнадзор Telegram’ни қисман блокламоқда
14:21 / 13.01.2026