Қурилма реал вақт режимида камерадан олинган тасвирни сканерлайди ва хавфли ўсимталар бўлган зоналарни қайд этади. Ишлаб чиқарувчилар янги қурилмани ҳар йили бўлиб ўтадиган AACR конференциясида намойиш қилишди. Google Brain техник раҳбари Мартин Стумпе бундай микроскоп яратишда машина таълимини қўллаш ҳақида сўзлади.

Ишлаб чиқарувчилар қурилманинг окуляри ва объективи ўртасига икки модулни жойлаштиришга қарор қилишди. Биринчи модуль ёруғлик нурларининг бир қисмини яримшаффоф шиша орқали ўтказади. Уларнинг бир қисми эса фотоматрицада акс этади. Иккинчи модуль суратни лойиҳалаштиради ва уни намуна тасвирига қўяди. Шундан сўнг алгоритм ушбу тўқима тасвирини қайта ишлайди. Дастурда паталогияларнинг бир неча турини таҳлил қилиш мумкин. Бироқ Google мутахассислари кўкрак бези саратони ва простата саратони метастазаларига диққатни қаратишди. 

Ишлаб чиқарувчилар интерактив микроскопнинг ишлаш тамойилини видеода кўрсатишди.