Karen’s Gourmet Kitchen ва  Markets by Karen Anand компаниялари асосчиси Карен Ананд Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Миллий PR-маркази таклифига биноан Ўзбекистонга келди. Қўмита вакиллари KUN.UZ'га шу ҳақида хабар беришди.

Карен Ананд Ўзбекистонга саёҳати давомида ўзининг ёрдамчиси Фалгуни Гохкале билан Самарқанд, Бухоро ва Тошкент шаҳарларида бўлди ҳамда мамлакатнинг тарихий обидалари билан танишди. Шунингдек улар маҳаллий ресторанларда ҳам бўлиб, миллий таомларимизни завқ билан татиб кўришди ва ҳар бирининг тайёрланишини яхшилаб ўрганишди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати
Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати

Бундан ташқари, Карен Ананд Ўзбекистоннинг миллий санъат намуналаридан катта таассурот олди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати
Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати
Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати

"Сизнинг юртингиз менга жуда ёқди, - дейди Карен. - Миллий таомлар, тарихий обидалар, одамлар - жуда зўр. Кашталар, сўзаналар, гиламлар, ипак ва керамика - барчаси жуда ажойиб. Албатта, бу ерда мен харидлардан ўзимни тия олмадим ва ватанимга тўла чемодан билан қайтяпман, ҳатто юким керагидан ортиб ҳам кетди.