Маълум бўлишича, рейтингда қора металлургия, транспорт инфратузилмаси, логистика билан шуғулланувчи Владимир Лисин етакчилик қилмоқда. Унинг бойлиги 19,1 млрд долларга баҳоланди.
Иккинчи ўриндан қора металлургия, рангли металлургия, туризм, машинасозлик билан шуғулланувчи Алексей Мордашов жой олди, у ўз фаолияти давомида жами 18,7 млрд доллар ишлаб топган.
Учинчи ўринни газ, нефтекимёга асосий эътиборини қаратувчи Леонид Михельсон 18 млрд доллар билан эгаллади.
Кучли бешликдан Вагит Алекперов ($16,4 млрд) ва Геннадий Тимченко ($16 млрд) ҳам жой олди.
Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик тадбиркор Алишер Усмонов янги рейтингда 10-ўринга муносиб кўрилди. У қора металлургия, телекоммуникациялар, интернет билан шуғулланиши айтилган. Усмоновнинг бойлиги 12,5 млрд долларга баҳоланди.
Шунингдек, Искандар Маҳмудов рейтингнинг 16-ўрнида жойлашди. Рангли металлургия, машинасозлик, кўмир билан шуғулланувчи Маҳмудов 7,3 млрд долларга эга.
Бундан ташқари, “Телеграм” асосчиси Павел Дуров рейтингнинг 58-поғонасида жойлашди. У 1,7 млрд долларга эгалиги айтилмоқда.










