Россия Скрипаль заҳарланган модда АҚШда ишлаб чиқарилганини маълум қилди
Сергея Скрипаль ва унинг қизи Юлияга суиқасд вақтида қўлланган заҳарли модда АҚШда ишлаб чиқарилган, у ерда кимёвий қурол сифатида патентланган. Бу ҳақда Россиянинг Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилотидаги (КҚТТ) доимий вакили Александр Шульгин маълум қилди.
Шульгин КҚТТнинг ижроия кенгаши йиғилишида АҚШнинг патент ва савдо белгилари идорасининг 2015 йил 1 декабрь билан саналанган ҳужжатини намойиш қилди.
Унинг айтишича, ушбу идора аввал Россия томонига “америкалик олим Т.Рубиннинг ихтироси патент олиши мумкинлигига” текширишни сўраб мурожаат қилган.
Ҳужжатда заҳарли модда учун ҳажмга эга махсус ўқ ишлаб чиқилгани айтилган. Шульгиннинг тушунтиришича, ўқни зарба вақтида бир-бири билан ўзаро таъсирга кирадиган бинар компонентлар билан зарядлаш кўзда тутилган.
“Бу ўқ зарядланиши мумкин бўлган фаол моддалардан бири истак бўйича қуйидаги асаб-фалажловчи моддалар: табун, зарин, зоман, циклозарин, VG, VM, VR, VX ва, диққат қилинг, “Новичок” турига тааллуқли моддалар бўлиши мумкин”, деб айтган Шульгин.
Унинг таъкидлашича, бундай таъриф “Новичок” туридаги модда АҚШда ишлаб чиқилиб, у ерда патентланганидан дарак беради. “Ва бу анча олдин эмас, балки бир неча йилгина аввал амалга оширилган – патент 2015 йил 1 декабрь билан саналанган”, деб айтган Шульгин.
Унинг айтишича, google.patents.com электрон ресурсида “Novichok” сўзи бўйича излашда бу жанговар заҳарли моддани қўллаш ва унинг таъсиридан ҳимояланиш билан боғлиқ 140 дан кўпроқ турли патентлар чиқади.
Скрипаллар заҳарланган Британияда таъкидланишича, улар собиқ иттифоқнинг “Новичок” дастури доирасида ишлаб чиқилган модда билан заҳарланган ва бўлган воқеаларга Москванинг алоқаси бор.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024