10:16 / 20.04.2018
18815

АҚШда олий жазога ҳукм қилинган энг кекса инсон қатл этилди

Фото: Reuters /Jenevieve Robbins

АҚШнинг Алабама штатида мамлакат тарихида олий жазога ҳукм қилинган энг кекса инсон қатл этилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

83 ёшли Уолтер Муди 1989 йилда портлашлар сериясини амалга оширишда айбдор, деб топилган.

Агентлик маълумотларига кўра, Мудига ўлимга олиб келувчи инъекция юборилган ва сўнгги сўзни айтиш ҳуқуқи тақдим этилмаган.

Муди 1989 йилда округ судьяси Роберт Венс ва фуқаролик ҳуқуқлари бўйича адвокат Роберт Робинсонга бомбалар юборган. Портловчи қурилмалар ишга тушган ҳамда ҳар иккисининг ўлимига олиб келган.

Муди ўлим жазосига ҳукм қилинганлар камерасида 20 йил ўтказди ва шу вақт давомида ўз айбсизлигини исботлашга ҳаракат қилди.

 

Top