Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Украина аҳолисига гуманитар ёрдам учун пул етишмаётганини маълум қилди
Фото: REUTERS/Mike Segar
БМТ гуманитар агентликлари жорий йилда Украина жануби-шарқи аҳолисига ёрдам кўрсатиш учун керакли бўлган маблағларнинг фақатгина 3 фоизига эга. Бу ҳақда БМТнинг Украина бўйича гуманитар дастурлари мувофиқлаштирувчиси Нил Уолкер маълум қилган.
БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бўйича бошқармасидан маълум қилишларича, мамлакат аҳолисига ёрдам учун 187 млн доллар зарур. Ташкилот бутун суммани ҳалигача олмади.
«Мен бугун барча аъзо давлатларни Украинадаги можародан жабр кўрганлар билан бирдам бўлишга ва 97 фоиз маблағ етишмовчилигига дарҳол реакция билдиришга чақираман. Мен можарода иштирок этаётган томонларни халқаро гуманитар ҳуқуқни риоя этиш учун чоралар кўришга чақиришда давом этаман. Оддий аҳоли вакиллари ва фуқаролик инфратузилмаси ҳимояланган бўлиши зарур», - дея айтиб ўтди Уолкер.
Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бўйича бошқарма ҳисоб-китобларига кўра, Украинадаги можаро 4,4 млн кишининг ҳаётига таъсир кўрсатди, улардан 3,4 миллиони ёрдам ва ҳимояга муҳтож бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг бошида Украина президенти Пётр Порошенко Рада томонидан Донбасснинг реинтеграцияси тўғрисидаги қонуннинг қабул қилинишини «Донбасс ва Қрим учун сигнал» деб атаганди.
Мавзуга оид
14:11 / 20.03.2026
ЕИ Киевга ёрдам ваъда қилди, аммо 90 млрд евролик кредитни очмади
15:44 / 19.03.2026
Украина ва Испания мудофаа соҳасида янги келишувлар имзолади
13:49 / 19.03.2026
Дрон Лвивдаги УХХ бош бошқармасига ҳужум қилди
09:51 / 19.03.2026