Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия Скрипалларга суиқасдда асосий гумонланувчиларни аниқлади
Полиция ва разведка идораси ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ҳамда унинг қизи Юлияга суиқасд уюштиришда асосий гумонланувчиларни аниқлади. Бу ҳақда The Telegraph манбаларга асосан хабар бермоқда.
Полициянинг аксилтеррорчилик бўлинмаси айни вақтда ишни гумонланувчилар атрофида қуришга ҳаракат қилмоқда.
Хабар қилинишича, Британия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари суиқасдда иштирок этган шахслар гуруҳи Россия ҳукумати билан алоқадор эканига ишончи комил. Скотланд-Ярд маълумотларига кўра, гумонланувчилар Россияга қайтиб кетиб бўлган.
Газетанинг кўрсатишича, аниқ исм-фамилиялар Буюк Британияга келган ва ундан парвоз қилган рейслар йўловчилари рўйхати таҳлил қилинганидан сўнг ўрнатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ фақат Россия Скрипални заҳарлашдан манфаатдор бўлганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
10:30 / 16.06.2026
BBC ва FT: Стармер билан боғлиқ ёнғинлар ортида Россия изи бўлиши мумкин
23:06 / 15.06.2026
Британияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
19:31 / 14.06.2026
Буюк Британия Россия «яширин флоти» танкерини қўлга олди
08:50 / 08.06.2026