Россия Федерациясининг қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва уларнинг тажрибасини Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасаларида жорий этиш мақсадида Тошкент давлат аграр университети ректори Б.Сулаймонов бошчилигидаги делегация Россия Федерациясига 13-19 апрель кунлари ташриф буюрди.
Делегация Волгоград, Саратов, Қозон, Кубан, Ставрополь ва К.А.Тимирязев номли Россия давлат аграр университетларида бўлди.



Делегация ташрифи давомида университетларнинг қабул тизими, давлат таълим стандартлари, ўқув режалари, профессор-ўқитувчиларнинг малака ошириш тизимини батафсил ўрганди.
Ташриф давомида Россия Федерациясининг ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 9 та “Англашув меморандуми” ва 5 та “Йўл харитаси” имзоланди.
Имзоланган ҳужжатлар доирасида қуйидаги натижаларга эришилди:
- Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасаларидан жами 130 нафар талабанинг турли йўналишлар бўйича ишлаб чиқариш амалиётларини Россия Федерациясининг ушбу қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасалари базаларида ўтказиши келишилди.
- Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасаларидан, жами 45 нафар профессор-ўқитувчини Россия Федерациясининг ушбу қишлоқ хўжалиги университетларида малакасини ошириши режалаштирилди.
- Россия Федерациясининг ушбу қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасаларининг юқори малакали педагог ходимларини



















