Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кобулдаги портлашда ҳалок бўлганлар сони 57 кишига етди
Фото: Reuters /Omar Sobhani
Кобулда юз берган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 57 кишига етди. Бу ҳақда CBC телеканали хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, портлаш туфайли яна тахминан 119 киши жабрланган.
Аввалроқ АҚШ давлат котиби вазифасини бажарувчи Жон Салливан Қўшма Штатлар Кобулдаги терактни қатъий қоралаши ҳақида маълум қилди.
Ҳодиса 22 апрель куни эрталаб Кобулдаги сайловчиларни рўйхатга олиш учун марказ ёнида содир бўлди. Худкуш террорчи томонидан иккита портловчи қурилма ишга туширилган.
Мавзуга оид
11:57 / 17.05.2026
Оқбўйрадаги портлаш юзасидан Қонунчилик палатаси депутати вазирликка сўров жўнатди
23:26 / 14.05.2026
Туризм қишлоғидаги портлаш - Оқбўйрада осмондан тош ёғилди
09:17 / 05.05.2026
Хитойда фейерверк заводида юз берган портлашда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди
19:47 / 18.04.2026