Яқинда халқаро аҳамиятдаги А-380 "Ғузор-Нукус-Қўнғирот-Бейнеу" автомобиль йўлининг 355-440 км қисмларида – Бухоро вилоятининг Ромитан, Жондор ва Пешку туманлари ҳудудларидан ўтувчи 85 км қисмини 2 тасмали асфальтбетон қопламали йўлдан 4 тасмали цементбетон қопламали автомобиль йўлига ўтказиш лойиҳаси бўйича реконструкция қилиш ишлари тўлиқ якунланди, деб хабар бермоқда Автомобиль йўллари давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Фото: Автомобиль йўллари давлат қўмитаси матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси йўл-транспорт соҳасидаги 30дан ортиқ халқаро конвенциялар, шартномалар ва келишувлар аъзоси ҳисобланади. Мамлакат, шунингдек, халқаро ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган – миллий транспорт коммуникацияларини такомиллаштириш ва халқаро транспорт тизимига интеграция қилиш бўйича бир қатор давлатлараро дастурларнинг фаол иштирокчиси ҳамдир. Республика ҳудудидан 20дан ортиқ халқаро автотранспорт йўналишлари ўтган.