Жаҳон | 11:09 / 24.04.2018
9476
1 дақиқада ўқилади

G7 Россияни беқарорлаштирувчи ҳаракатларда айблади

Фото: Reuters /Guido Bergmann

«Катта еттилик» давлатлари ТИВ раҳбарлари Россияни беқарорлаштирувчи ҳаракатларда айблаб чиқишди, бироқ ҳамкорликка тайёр эканликларини билдиришди. Бу ҳақда РИА «Новости» G7 ташқи ишлар вазирлари баёнотига асосан хабар қилмоқда.

«Биз қоидаларга асосланган халқаро тизимни ҳимоя қилиш ва илгари суришга содиқмиз. У Россиянинг масъулиятсиз ва беқарорлаштирувчи ҳаракатларига қарши чиқади, жумладан бошқа мамлакатлар демократик тизимларига аралашув бўйича ҳам... Шунга қарамай, биз Россия билан минтақавий инқирозлар ва глобал чақириқлар масалалари бўйича ҳамкорликни давом эттирамиз», - дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Канада Ташқи ишлар вазирлиги G7 давлатлари Россияга нисбатан санкция сиёсатини давом эттириши ҳақида маълум қилганди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид