Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко Арманистон халқига «жуда берилиб кетмасликни» тавсия этди
Фото: arminfo.info
Беларусь президенти Александр Лукашенко Арманистондаги ҳодисаларга изоҳ берди. У ерда намойишчилар мамлакат собиқ президентининг бош вазир лавозимидан кетишига эришишди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».
«Мен арман халқига бу вазиятда жуда берилиб кетмасликни маслаҳат бераман, чунки ҳокимиятни ўзгартириш осон, бироқ кейин натижа берилиши керак, ҳамда халқ буни кутади. Арманистоннинг истеъдодли, ақлли халқи бу вазиятга ечим топишига ишончим комил», - дея айтиб ўтди Лукашенко халқ ва парламентга ўз мурожаатида.
Шунингдек унинг таъкидлашича, Арманистон – Беларусга бегона давлат эмас, сабаби ҳар икки мамлакат ҳам ЕОИИга киради.
«Биз ўзаро қўнғироқ алмашишимиз керак, улардан қандай ёрдам бера олишимиз ҳақида сўрашимиз даркор. Бу ҳукуматнинг иши», - дея таъкидлаб ўтди Лукашенко.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лукашенко «совуқ уруш» қайтганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
21:48 / 12.05.2026
Лукашенко армияни урушга тайёрлаш учун қўшинларнинг «мақсадли сафарбарлиги»ни эълон қилди
10:42 / 11.05.2026
Арманистон Россиядан “киндигини узяптими”?
20:05 / 06.05.2026
Ҳатто Зеленский ҳам келди: Еревандаги саммитлар нимадан дарак?
22:26 / 20.04.2026