Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕЧЛ. "Реал" сафарда "Бавария"ни мағлуб этди
Фото: Twitter/ChampionsLeague
2017/18 йилги Чемпионлар Лигаси 1/2 финалининг иккинчи жуфтлик ўйини ўтказилди.
"Альянц-Арена"да кечган ўйинда "Бавария" 1:2 ҳисобида "Реал Мадрид"дан мағлуб бўлди.
28-дақиқада Киммих майдон эгаларини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим охирларида Марсело орадаги фарқни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Асенсио 57-дақиқада жамоасига ғалаба келтирган тўпга муаллифлик қилди.
Жавоб ўйини 1 май куни Мадридда ўтказилади.
Бавария Германия – Реал Мадрид Испания 1:2
Голлар: 1:0 – 28 Киммих, 1:1 – 44 Марсело, 1:2 – 57 Асенсио.
Бавария – Ульрайх, Хуммельс, Боатенг (Зюле, 34), Рафинья, Мартинес (Толиссо, 75), Роббен (Алькантара, 8), Киммих, Хамес, Рибери, Левандовски, Мюллер.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль (Бензема, 67), Рамос, Кроос, Каземиро (Ковачич, 83), Васкес, Модрич, Иско (Асенсио, 46), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Рибери (52), Каземиро (78), Алькантара (89).










Мавзуга оид
07:03
«ПСЖ» қаторасига иккинчи йил финалга чиқди
22:20 / 29.04.2026
ПСЖ ва «Бавария» футбол шаъни учун жанг қилиб, биргаликда ғолиб бўлишди
14:07 / 29.04.2026
Финалдан олдинги финал. «ПСЖ» ва «Бавария» тарихий ўйин ўтказди
23:03 / 19.04.2026