15:34 / 26.04.2018
19543

УЕФА «Рома»га қандай жазо бериши маълум 

Фото: AFP /FABRICE COFFRINI

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) Италиянинг «Рома» клубини ташкилот доирасидаги бир ёки иккита ўйинни мухлисларсиз ўтказиши билан жазолайди. Бу Чемпионлар лигасининг «Ливерпуль»га қарши кечган биринчи ўйинидан (2:5) аввал италиялик ишқибозлар томонидан содир этилган хатти-ҳаракатлар туфайли юз беради.

Gazzetta dello Sport маълумотига кўра, римликлар икки ишқибоз, 21 ёшли Филиппо Ломбарди ва 29 ёшли Даниэль Шушо, англияликлар мухлиси, 53 ёшли Шон Коксга ҳужум қилгани учун жазоланади. Кокс шифохонага ётқизилди ва айни дамда сунъий кома ҳолатига туширилган. Шифокорлар унинг аҳволини ўта оғир деб баҳолашмоқда.

«Рома» секторлар ёпилишидан ташқари, жаримага ҳам тортилиши мумкин. Бироқ бундай қарорга тўқнашув баҳс бошланишидан аввал стадион ташқарисида юз бергани халақит беради. 

Шунингдек, УЕФА вакиллари, Италия полицияси ходимлари ва икки клуб аъзолари ўртасидаги учрашув ҳақида хабар қилинган. Унда жавоб ўйини кунида қўлланилиши мумкин бўлган хавфсизлик чоралари муҳокама қилинади.

Римда бўлиб ўтадиган жавоб баҳси 2 майга белгиланган.

 

Top