Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Имом Бухорий» давлат мукофоти кимларга тақдим этилади?
Ислом дини соҳасида фаолият юритувчи фуқаролар ва мутахассислар мукофотланадиган “Имом Бухорий” давлат мукофоти кимларга тақдим этилади? Халқаро Пресс-клубнинг 26 апрель куни бўлиб ўтган сессиясида шу масалага ойдинлик киритилди.
“Имом-домлалар, умуман диний соҳа ходимларига ойликларнинг оширилиши, берилаётган қатор имтиёзлар ҳақида гапирилди. Моддий ёрдам ўз йўлига, бироқ бунинг маънавий жиҳати ҳам борки, у имомларга ўз вазифаларига янада жиддийроқ масъулият билан ёндашишларига асос бўлади, деб ўйлаймиз.
Ислом цивилизацияси, ҳазорасига ҳисса қўшган буюк аждодларимиз, уламоларимиз меросини илмий жиҳатдан ўрганиш, тадқиқ қилиш, халқаро миқёсда илмий асарлар яратадиган юртдошларимизга, уларнинг фаолиятини рағбатлантириш, тақдирлаш мақсадида “Имом Бухорий” давлат мукофоти таъсис этилди. Бу соҳада ҳам давлат мукофотининг таъсис этилиши эса, соҳани ривожлантиришнинг долзарблиги баробарида давлат раҳбарининг эътиборини ҳам кўрсатади”, - деди сессия спикерларидан бири.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 16 апрелда имзоланган “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5416-сонли фармонида Ислом илм-фани ва маданиятига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг ибратли ҳаёти ва бой илмий меросини чуқур ўрганиш, мамлакатимиз довруғини жаҳон миқёсида кенг ёйиш ишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган шахсларни рағбатлантириш мақсадида “Имом Бухорий” давлат мукофотини таъсис этиш белгиланган.
Мавзуга оид
17:00 / 20.05.2026
Ойига 1 млн зиёратчи: мажмуани обод сақлаш ечимлари нимада?
15:50 / 19.03.2026
Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди
14:02 / 25.11.2025
Шавкат Мирзиёев Самарқандда Имом Бухорий мажмуаси фаолияти билан танишди
18:11 / 25.08.2025