Спорт | 11:31 / 27.04.2018
14726
1 дақиқада ўқилади

Месси ўз номини савдо маркасига айлантирди

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ўз номини савдо маркасига айлантириш ҳуқуқига эга бўлди, деб хабар беради ВВС. Энди бу бренд спорт товарлари соҳасида ишлатилади.

Аргентиналик футболчи бунга эришиш учун 2011 йилда ариза топширган эди. Бироқ, Испаниянинг велосипедлар ишлаб чиқарувчи «Massi» компанияси бунга норозилик билдирди. Велобренднинг таъкидлашича, номлар бир-бирига жуда ўхшаш ва тушунмовчилик келтириб чиқариши мумкин эди. Шундан сўнг, Европа Иттифоқининг интеллектуал мулк идораси «Massi» компанияси ёнини олиб, футболчининг аризасини рад қилди.

Аммо Месси орадан 7 йил ўтгач, Европа Иттифоқи Умумий судига шикоят қилиб, ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Суд фикрига кўра, футболчи жуда машҳур ва унинг номидан фойдаланишда ҳеч қандай тушунмовчилик юзага келмайди.

Мавзуга оид