Анқара КХДР етакчиси Ким Чен Ин ва Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Иннинг учрашувини маъқуллайди. Бу ҳақда Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди.
«Шимолий ва Жанубий Корея етакчиларининг ўзаро учрашуви ҳақидаги янгиликни хурсандчилик билан қабул қилдим. Бу Корея ярим оролини ядросизлантириш ва алоқаларни чуқурлаштириш йўналишидаги тарихий қадам. Умид қиламанки, ушбу жараён муваффақиятли давом этади», - дея ёзган у Twitter’даги саҳифасида.
Эрдўғаннинг таъкидлашича, бу масала унинг Мун Чжэ Ин билан Сеулда 2 май куни бўлиб ўтадиган учрашуви давомида муҳокама этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР ва Жанубий Корея уруш якунланганини эълон қилиш ниятида экани хабар берилганди.
















