Аргентина терма жамоаси собиқ футболчиси Диего Марадона БАА иккинчи дивизионидаги «Ал Фужайра» клуби бош мураббийи лавозимидан кетиши ҳақида маълум қилди.
BBC маълумотига кўра, бундай қарорга жамоанинг муваффақиятсиз натижалари сабаб бўлган - «Ал Фужайра» якунда БАА олий дивизионига чиқа олмади.
Таъкидланишича, мураббий клубда 2017 йилнинг май ойида иш бошлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марадона оёғи йўқ қозоғистонлик болакайнинг орзусини амалга оширгани хабар берилганди.
















