Жаҳон | 08:51 / 28.04.2018
13125
1 дақиқада ўқилади
ОАВ Трамп ва Ким Чен Ин қаерда учрашиши мумкинлигини маълум қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Мўғулистонда учрашув ўтказиши мумкин. Бу ҳақда «Известия» ўз манбаларига асосан ёзмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, учрашув Мўғулистоннинг ҳам АҚШ, ҳам Шимолий Корея билан дўстона муносабатлари туфайли Улан-Баторда бўлиб ўтиши мумкин.
Шу билан бирга, ҳар икки томон билан муносабатларни бир хилда ушлаб турган яна бир давлат Сингапур саналади. Ушбу мамлакат ҳам икки етакчи учрашув ўтказиши мумкин бўлган эҳтимолий жойлар «шорт лист»ига киради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Кореяга ташриф вақтида Ким Чен Ин автомобилига 12 нафар югураётган қўриқчи ҳамроҳлик қилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:37 / 18.11.2024
Ким Чен Ин КХДР ҳарбийларига мурожаат йўллади
19:12 / 15.11.2024
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
12:50 / 04.11.2024
Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари Мўғулистонга экспорт қилинади
22:13 / 31.10.2024