Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Роскомнадзорнинг Telegram билан уруши абадий давом этади»
Россиядаги интернет-омбудсмен Дмитрий Мариничевнинг маълум қилишича, Роскомнадзор ва Telegram мессенжери қарама қаршилиги абадий давом этади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
«Бу абадий давом этиши мумкин, сабаби Telegram – бу сайт эмас, балки илова. Уни IP-манзилларни блоклаш орқали тўсиб қўйиш имконсиз, ҳамда уруш абадий давом этади. Бу Telegram мижозлар қисми очиқ код экани, уни таҳлил қилиш ва у қандай ишлаётганини тушуниш ҳисобга олинган ҳолда ҳам рўй беради», - деди Мариничев.
Унинг шунингдек таъкидлашича, Telegram ўз янгиланишлари туфайли блоклашни четлаб ўтиш имконияти эга, қонунга риоя қилувчи сервислар эса қора рўйхатга бундан кейин ҳам тушишда давом этади.
«Қонунга риоя қилувчи сервисларнинг бу блокка тушиб қолиши билан боғлиқ барча вазият ҳуқуқий нигилизмдаги позицияни мустаҳкамлаш, VPN/proxy ўрнатилишига мажбур қилмоқда», - деди интернет-омбудсмен.
Мариничевнинг қайд этишича, қонунга зид контент ишлаб чиқарувчиларни блоклаш тўғри ёндашув бўларди. Бунда ушбу контентни олишда ёрдам берувчи сервис четда туриши керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роскомнадзор «ВКонтакте», «Яндекс», Twitter ва Facebook IP-манзилларини блоклаб қўйганди.
Мавзуга оид
18:47 / 29.06.2026
ВКонтакте, ФСБ ва Telegram. Павел Дуровнинг ҳаёт йўли
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
08:36 / 12.05.2026
Telegram орқали алданган бухгалтер фирибгарларга 1 млрд сўм ўтказиб берди
18:35 / 05.05.2026