Дунёда икки давлат ўртасида жойлашган кўплаб шаҳарлар бор. Улар дарёлар, кўприклар ёки бетон деворлар билан ажратилган. Бироқ Голландия-Бельгия чегарасидаги Барле шаҳри – жуда ўзгача жой.

Шаҳарнинг Бельгиядаги қисми - Барле-Хертог муниципалитети – Голландия ичидаги анклав, Бельгия чегарасидан 5 километрда жойлашган. Унинг ҳудудида эса «иккинчи тартибдаги» Голландия анклавлари жойлашган. Шаҳарнинг Голландия қисми Барле-Нассау деган номга эга.

Голландия-Бельгия чегараси бу ерда шунчалик қизиқ шаклга эгаки, у ҳеч қандай дарёлар ёки табиий тўсиқларга қарамайди, бироқ ҳар доим ҳам кўчалар бўйлаб ўтмайди: уйларни турли қисмларга ажратади, кўча ўртаси, боғлар ёки уйнинг ичида кескин бурилишлар қилади.

Мана уй, бу ерда чап томондаги кириш қисми – Голландияда, ўнг томондагиси – Бельгияда. Қайси подъезда қайси мамлакатда эканини тушуниш учун, рақамлар турли рангга эга: қизил-оқ-кўк – Голландияда ва қора-сариқ-қизил – Бельгияда.

Фото: 2f.ru

Бу ерда Бельгия ва Голландия ўртасидаги чегара жуда мураккаб: Бельгия ҳудуди 22та алоҳида қисмлардан иборат, уларнинг ичида 7та Голландия анклави бор. 

Бироқ бу нафақат 2 турли давлат, балки иккита ҳар хил муниципалитет ҳам: Бельгия шаҳри Baarle-Hertog деб аталади, Голландия - Baarle-Nassau.

Фото: 2f.ru

Мураккаб чегара 1200-1650 йилларда фламанд феодаллари ўртасидаги ер савдоси ва қарама қаршиликлар туфайли юзага келган. 1648 йилда эса бу ерлар турли фламанд давлатлари таркибига кирди: мустақил Шимолий ерлар ва Испания истилоси остидаги ҳозирги Бельгия ҳудуди. 1830 йилдаги инқилоб ва 1843 йилда ҳозирги Бельгия ташкил этилганидан сўнг, чегара демаркация қилинди.

Чапда ва олдинда – Голландия

Фото: 2f.ru

Чапда – Бельгия