Британия ИИВ раҳбари истеъфосига нима сабаб бўлгани айтилди
Британия ички ишлар вазири Эмбер Радд бош вазир Тереза Мэйга йўллаган мактубида нега истеъфога чиқишга қарор қилгани ҳақида айтиб ўтди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Аввалроқ, Радд можаро фонида вазир лавозимидан кетишга қарор қилгани маълум бўлди. ОАВнинг аниқлашича, Британия вазирлигида мамлакатдан муҳожирларни чиқариб юбориш бўйича мақсадли кўрсаткичлар бор. Радд бу ҳолатдан хабардор эканини рад этди, бироқ ОАВ бунга ишонмади.
«Мен истеъфога чиқишим лозим экани ҳақидаги хулосага келдим, сабаби парламентнинг ички ишлар бўйича қўмитасини ноқонуний муҳожирларни чиқариб юборишга доир мақсадли кўрсаткичлар бўйича атайин хато ўйлашга мажбур қилдим. Мен вазиятни билишим керак эди, ҳамда бунинг учун барча масъулиятни ўз зиммамга оламан», - дейилади Радднинг мактубида.
Таъкидланишича, Мэй вазирнинг истеъфосини маъқуллаган.
Мавзуга оид
01:19 / 05.10.2024
Буюк Британия карбонат ангидридни сақлайдиган майдончаларни яратишга салкам 30 млрд доллар ажратади
20:36 / 03.10.2024
Буюк Британия узоқ йиллик баҳслардан кейин Чагос оролини Маврикийга қайтариб беради
20:47 / 30.09.2024
Британиядаги энг йирик пўлат ишлаб чиқарувчи Tata Steel ўз фаолиятини тўхтатади
21:52 / 17.09.2024