Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Сожид Жовидни мамлакатнинг янги ички ишлар вазири этиб тайинлади. Бу ҳақда Sky News телеканали хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, Жовид Британия ИИВнинг асли келиб чиқиш араб бўлган биринчи раҳбарига айланди.

Таъкидланишича, у 2016 йилдан бери мамлакатнинг Жамоалар ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ишлари бўйича вазирлиги раҳбари сифатида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия ИИВ аввалги раҳбари истеъфосига нима сабаб бўлгани айтилганди.