18:52 / 30.04.2018
5652

Глобал экологик жамғарма билан ҳамкорлик бўйича миллий ваколатли орган тайинланди

Фото: iStock

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 26 апрелдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси сиёсий ва операцион масалалар бўйича Глобал экологик жамғарма билан ҳамкорлик қилиш юзасидан миллий ваколатли орган деб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Глобал экологик жамғарма 1991 йилда ташкил топган. У 181 давлат ҳукуматларини глобал экологик муаммоларни ҳал қилиш мақсадида бирлаштиради хамда халқаро ва нодавлат ташкилотлар, шу жумладан, хусусий сектор билан иш юритади. 

Жамғарма – мустақил молиявий ташкилот. У ривожланаётган давлатларга экологик масалалар бўйича турли-хил лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида грантлар тақдим этади. Бу лойиҳалар атроф муҳитни муҳофаза қилишга кўмаклашади.

Top