Хитой ташқи ишлар вазири Ван И КХДРга ташриф билан боради. Бу Шимолий Корея ва Қўшма Штатлар ўртасидаги саммит арафасида юз беради. Бу ҳақда «Рёнхап» Хитой вазирлигига асосан хабар қилмоқда.

«Давлат маслаҳатчиси Ван И шимолий кореялик ташқи ишлар вазири Ли Ён Хонинг таклифига кўра Шимолий Кореяга ташриф билан боради», - дейилади хабарда.

Аниқлик киритилишича, Ван И Пхеньянга 2 май куни бир кунлик ташриф билан келади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР раҳбари Ким Чен Ин Токио билан исталган вақтда мулоқот ўтказишга тайёр экани хабар қилинганди.