Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кобулдаги портлашларда ҳалок бўлганлар сони уч баробарга ошди
Фото: AP /Massoud Hossaini
Кобулда рўй берган иккита портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони камида 21 кишига етди. Бу ҳақда Reuters Афғонистон Соғлиқ сақлаш вазирлиги вакилларига асосан хабар бермоқда.
Аввалроқ, ҳодиса оқибатида етти киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Хабарларга кўра, қурбонлар орасида AFP янгиликлар агентлиги фотосуратчиси ҳам бор. Шунингдек, тиғиз вақтда рўй берган иккита портлаш оқибатида 27 киши жабрлангани айтилмоқда.
Портлашлар 30 апрель куни юз берди. Улардан бири, дастлабки маълумотга кўра, мотоциклда бўлган худкуш террорчи томонидан содир этилди. TOLOnews маълумотига кўра, шунингдек Басод тумани бўйича тергов бўлими бошлиғи ҳам ҳалок бўлган. Жабрланганлар орасида биринчи портлашни ёритишга келган журналистлар бор.
Мавзуга оид
23:26 / 14.05.2026
Туризм қишлоғидаги портлаш - Оқбўйрада осмондан тош ёғилди
09:17 / 05.05.2026
Хитойда фейерверк заводида юз берган портлашда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди
19:47 / 18.04.2026
Россияда чиқинди юклаш пайтида юз берган портлаш оқибатида ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди
09:27 / 07.04.2026