Миллий матбуот марказида “Ўзстандарт” агентлиги томонидан Республикамизда озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлари ҳақида матбуот анжумани ташкил этилди.
АҚШнинг изланишлар маркази ўтказган тадқиқотга кўра, Ўзбекистон озиқ-овқат “хавфсизлиги” рейтингида дунёда 64-ўринни эгаллади. Бир йил олдин Ўзбекистон 75-ўринда эди.
Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш борасида самарали ишлар олиб борилаётганлиги сабабли, мамлакат дунё рейтингида юқорилади.
Бу борада “Ўзстандарт” агентлиги, “Республика ССМ” ДК томонидан ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда, жумладан:
лабораторияларни моддий техник базаларини модернизация қилиш, замонавий ускуналар билан таъминлаш;
халқаро стандартларни амалиётга жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда.
















