Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистонда бош вазир сайловлари ўтказилади
Арманистон Миллий йиғилиши (парламент) бугун мамлакат янги бош вазирини сайлайди. Масала муҳокамаси қонунчилик органининг махсус йиғилишида бўлиб ўтади.
Ягона номзод – “Елк” мухолиф фракцияси томонидан илгари сурилган депутат Никол Пашинян. У 13 апрелдан бери бутун республика бўйлаб оммавий норозилик акцияларига раҳбарлик қилмоқда. Намойишчилар 23 апрель куни ҳукуматнинг аввалги раҳбари Серж Саргсян истеъфога чиқишига эришишди ҳамда бу лавозимга Пашинянни тайинлашни талаб қилишмоқда.
"Елк"дан номзодни парламентдаги бошқа икки фракция - "Царукян" ва "Дашнакцтюн" блоки қўллаб-қувватлади. Барча учта фракцияга 105 ўринли парламентда 47та мандат тегишли. Бош вазирнинг сайланиши учун 53та овоз талаб этилади. Демак, Пашинянга Миллий йиғилишда 58 ўринга эга бўлган ҳукмрон Арманистон Республика партиясининг яна камида олти депутати овоз бериши керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пашинян расмий равишда Арманистон бош вазирлиги учун номзод бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026
Арманистонда сайлов овозлари қайта саналди
16:23 / 11.06.2026