Жаҳон | 18:54 / 01.05.2018
8234
2 дақиқада ўқилади

Исроилда энди бош вазир ва мудофаа вазири уруш эълон қилиш ваколатига эга

Исроил парламенти тор доирадаги хавфсизлик кабинети, фавқулодда ҳолатларда эса – бош вазир ва мудофаа вазирига уруш ёки йирик ҳарбий амалиётни бошлаш ҳақида эълон қилиш ваколатларини берди. Бу ҳақда парламент матбуот хизмати хабар қилган.

"Парламент пленуми кечқурун иккинчи ва учинчи ўқишларда “Асосий қонун: Ҳукумат”га “Уруш ёки жанговар ҳаракатларни эълон қилишга ваколатлар” бўйича тузатишни маъқуллади, - дея айтиб ўтишган матбуот хизматидан. – фавқулодда ҳолатларда, кабинет аъзоларининг тегишли миқдорини чақириш имкони бўлмаганида, бош вазир ёки мудофаа вазири уруш эълон қилиш ҳақидаги хабарни биргаликда қабул қила олади". "Бош вазир ва мудофаа вазирига шундай қарорни қабул қилишга туртки берган ҳолатлар баённома билан қайд этилиши керак", - дея қўшимча қилиб ўтишган парламент матбуот хизматидан.

Фото: knesset.gov.il 

Шунингдек хабар қилинишича, тасдиқланган қонунчилик алоҳида вазиятларда "тор доирадаги ҳарбий-сиёсий кабинетга уруш ёки йирик ҳарбий амалиёт бошлашни эълон қилиш бўйича ваколатлар беради". "Ҳарбий ҳаракатларни бошлаш ҳақидаги қарорни қабул қилиш учун мажлисда кабинет аъзоларининг ярми бўлиши ҳам етади", - дея қўшимча қилиб ўтишган идорадан.

 

Мавзуга оид