17:27 / 01.05.2018
26171

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳайъат аъзолари тасдиқланди 

Фото: Xushnudbek.uz

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 апрелдаги 313-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳайъат аъзолари тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 июлдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тўғрисида низомга ҳамда “Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари ҳайъатларининг фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 19 октябрдаги 855-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳайъати аъзоларининг сони 9 (тўққиз) нафардан иборат бўлиши белгилаб қўйилди.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқланди:

1. Маджидов Ином Уришевич – Вазир
2. Набиев Дилмурод Хамидуллаевич – Вазирнинг биринчи ўринбосари
3. Холмухамедов Муродулло Махмудович – Касб-ҳунар таълими маркази директори –вазирнинг биринчи ўринбосари 
4. Бегимкулов Узокбой Шоимкулович – Вазирнинг фан бўйича ўринбосари
5. Иноятов Мираббос Миркомилович – Вазир ўринбосари
6. Холиқов Абдували Жонизоқович – Кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасаларини ташкилий-методик таъминлаш бош бошқармаси бошлиғи
7. Ниязбеков Саидмурад Саидрасулович – Янги дастурлар ва ўқув адабиётларининг жорий этилишини назорат қилиш бош бошқармаси бошлиғи
8. Базаров Отабек Хасанбоевич – Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи
9. Турабджанов Садритдин Махаматдинович – Тошкент давлат техника университети ректори

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов ва олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юкланди.

Top