Паспортларни алмаштирувчи ID-карталар ишлаб чиқаришга Gemalto компанияси жалб этилиши мумкин
«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказида Gemalto халқаро компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб отди. Бу компания рақамли хавфсизлик технологияларига ихтисослашган бўлиб, банклар, давлат лойиҳалари, транспорт ва бошқа йўналишлар бўйича керакли ечимлар яратади, деб хабар қилмоқда «Электрон Ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ахборот хизмати.
Марказ раҳбарияти меҳмонларга республикада АКТ ва «Электрон ҳукумат» тизимининг ривожланиши ҳақида, хусусан, миллий ID-карталарни такомиллаштириш бўйича қилинаётган ишлар борасида қисқача маълумот бериб ўтди.
Gemalto вакиллари электрон шаклдаги шахсни тасдиқловчи гувоҳномалар бўйича лойиҳа тақдим этишди. Фернандо Даль Зотто очиқ инвестиция сиёсати туфайли бугунги кунда Ўзбекистон халқаро компаниялар учун, айниқса, инновация ва АКТ соҳасида энг ўзига жалб этувчи давлатлардан бири эканини таъкидлади.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорлик ўрнатиш имкониятларини кўриб чиқишга қарор қилишди ҳамда инновацион технологиялар ва смарт-карталар ишлаб чиқариш бўйича тажриба алмашиш мумкин бўлган барча лойиҳалар рўйхатини тузишга келишишди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 1 ноябрга қадар Тошкентда паспортлар ўрнига ID-карталар синов режимида жорий этилиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
12:13 / 06.04.2024
Айрим шахслар йўқотилган паспорт ва ID-картани алмаштириб беришда давлат божидан озод этилади
14:38 / 25.08.2023
Ўзбекистонликлар 1 сентябрдан Қирғизистонга ID-карта орқали ўтиши мумкин бўлади
11:00 / 27.05.2023
ID карта олмаган битирувчилар ОТМга ҳужжат топшира олмайди
23:13 / 03.05.2023