Жаҳон | 11:42 / 01.05.2018
16919
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея президенти Трамп ва Ким Чен Иннинг учрашуви учун жой топди

Фото: Getty Images

Корея Республикаси раҳбари Мун Чжэ Ин КХДР етакчиси Ким Чен Инни АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашувни ҳар икки Корея ўртасидаги Пханмунжом қуролсизлантирилган ҳудудда ўтказиш лозимлигига ишонтира олди. Бу ҳақда CNN манбага асосан хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, Ким Чен Инга Пханмунжомга етиб бориш осон экани, ушбу жойда тадбирни ёритиш учун барча техник жиҳатлар тайёрлангани ишонтириш воситаларига айланган. Манбанинг қўшимча қилишича, агарда саммит қуролсизлантирилган ҳудудда бўлиб ўтса, унда тадбирларнинг бир қисми Шимолий Корея томонида ҳам ўтказилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ Трамп ва Ким Чен Ин қаерда учрашиши мумкинлигини маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид