Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон қуролли кучлари сони бир йилда 11 фоизга қисқарди
Фото: AFP / Javed Tanveer
Афғонистон Миллий қуролли кучлари сони бир йил давомида 11 фоизга қисқарди. Бу “Толибон” радикал ҳаракати томонидан мамлакатдаги янги округларнинг эгаллаб олиниши фонида юз берди. Бундан Афғонистонни тиклаш бўйича АҚШ махсус бош инспектори ҳисоботи дарак беряпти.
"Афғонистондаги Америка Қуролли кучларининг ҳисоботига кўра, Миллий қуролли кучлар ҳозирги сони 296 409 кишини ташкил этяпти. Бу рақам қуролли кучлар сони ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда кескин тушиб кетганини англатади. Умуман олганда, 35 999 кишига қисқарган", - дейилади ҳисоботда.
Ҳужжатда таъкидланишича, айни дамда мамлакатдаги округларнинг 14,5 фоизи толиблар назорати остида турибди. Бу Афғонистонни тиклаш бўйича АҚШ махсус бош инспектори ҳисоботи тарихидаги рекорд фоиз.
Мавзуга оид
15:18
Ўзбекистон ҳайит арафасида Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди
10:45 / 17.03.2026
Афғонистон Покистоннинг Кобулга зарбаси оқибатида 400 киши ҳалок бўлганини маълум қилди
14:02 / 14.03.2026
Ўзбекистон Афғонистон билан имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни тасдиқлади
10:11 / 13.03.2026