2018 йилнинг 2 май куни Корея Республикасининг Шимол билан иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўмитаси раиси Сонг Ён Гил бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Жанубий Корея делегацияси Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.

Ташриф дастуридан Ташқи ишлар вазирлигида, Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар институтида учрашувлар ва музокаралар ўтказиш ўрин олган бўлиб, уларда Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.