Исроил 2017 йилда 9,2 миллиард долларлик қурол сотди
Исроил 2017 йил давомида 9,2 миллиард долларлик қурол-яроғ сотди, бу 2016 йилга нисбатан 40 фоизга кўп. Бу ҳақда ушбу давлатнинг Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати томонидан эълон қилинган баёнотда айтилади.
"2017 йилда экспортга мўлжалланган янги шартномаларнинг умумий миқдори 9,2 миллиард долларга тенг бўлди, бу 2016 йилга нисбатан 40 фоизга кўпдир, - дейилади ҳужжатда. - Ўтган йил мобайнида Исроил мудофаа концернлари CИБАТ (Мудофаа вазирлигининг экспорт ва ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича бошқармаси) ёрдамида Исроилнинг халқаро мудофаа бозоридаги позицияларининг кучайишига олиб келган ўнлаб йирик шартномаларни имзолади”.
Вазирликдан кўрсатишларича, 2017 йилда Исроил ҳарбий экспортининг асосий соҳаларига "ракетасозлик ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари (31%), радарлар ва радиоэлектрон кураш (17%), модернизация ва авионика (14%), ўқ-дорилар ва қурол қурилмалари (9%), телекоммуникация тизимлари ҳамда алоқа тизимлари (9%), кузатув ва оптроника (8%), маълумотлар разведкаси тизими, ахборот тизимлари ва кибертехнологиялар (5%), хизматлар ва бошқалар (3%), дронлар (2%), денгиз тизимлари (1%), сунъий йўлдошлар ҳамда коинот (1%)" айланган.
Мудофаа вазирлигидан қўшимча қилишларича, 2017 йилда Исроил мудофаа экспортининг 58% Осиё-Тинч океани минтақаси давлатларига, 21% - Европа мамлакатларига, 14% - Шимолий Америкага, 5% - Африкага ва 2% - Лотин Америкасига йўналтирилган.
Мавзуга оид
19:33 / 09.10.2024
Эрон Исроил билан можарода Россиянинг ёрдамига умид қилиши мумкинми?
11:30 / 09.10.2024
Исроил Ливанда «Ҳизбуллоҳ» логистикаси бошлиғини ўлдирди
10:30 / 09.10.2024
«Ҳизбуллоҳ» Исроилга 135 та ракета учирди
22:57 / 08.10.2024