«Карнайли дипломатия». Лавров Скрипаль бўйича янги баёнот берди
Россия ташқи сиёсат идораси раҳбари Сергей Лавровнинг маълум қилишича, Британия томонининг Солсберида заҳарланган ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлиянинг олдига бориш имконини тақдим этишдан бош тортиши ўғирлаш ҳамда атайин изоляция сифатида қабул қилинади. Бу ҳақда у Италиянинг Panorama журналига берган интервьюсида айтиб ўтган.
«Россия томонини, биринчи навбатда, Скрипаллар соғлиғи ва хоҳиш-истаклари безовта қилмоқда. Улар англияликлар томонидан бу провокацияга қамраб олинди. Буюк Британия ҳукуматининг консуллик кирилишига рад жавоби рўй берган ҳолатни одам ўғирлаш ёки атайин яккалатиб қўйиш сифатида кўришга сабаб беради. Бу умуман қабул қилиб бўлмас», - дея маълум қилди Лавров.
Вазирнинг таъкидлашича, Россия Бирлашган Қироллик билан аниқ ўзаро ҳаракатларга тайёр.
«Лондон тегишли халқаро механизмлар доирасида экспертлар профессионал ишини бўш баёнотлар ҳамда «карнайли» дипломатия билан алмаштирмоқда», - дея қўшимча қилиб ўтган Лавров ҳозирги вазиятга изоҳ бериб.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лавров АҚШ ва Ғарб давлатларини яна айблаб чиққанди.
Мавзуга оид
21:58 / 05.09.2024
Лавров «қизил чизиқлар бўйича ҳазиллашмаслик кераклиги»ни айтди
19:09 / 02.09.2024
Россия Марказий Осиё давлатлари билан иккинчи саммитга тайёрланмоқда
09:15 / 16.05.2024
Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилди
18:55 / 02.03.2024