Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги фармон: Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтлари роли тубдан оширилади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Белгиланишича, 2018 йил 1 июндан бошлаб:
рўйхатдан ўтказувчи орган билан нодавлат нотижорат ташкилотларининг тадбирларини келишиш тартиби режалаштирилаётган тадбирлар ҳақида хабардор қилиш тартиби билан алмаштирилади;
нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳисобварақларига чет давлатлардан, халқаро ва хорижий ташкилотлардан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан уларнинг уставларида (низомларида) назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш учун келиб тушган пул маблағларидан ва мол-мулкдан, уларни олиш рўйхатдан ўтказувчи орган билан белгиланган тартибда келишилгандан сўнг, бирон-бир тўсиқларсиз фойдаланилади;
Ўзбекистон Республикасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари учун ажратилган грант маблағлари мазкур ташкилотларнинг мамлакатдаги исталган банк муассасаларида очилган махсус ҳисобварақларига келиб тушади;
меҳнатга ҳақ тўлаш фондини тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган келиб тушган маблағлар ҳисобидан шакллантирувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 15 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади;
жамоат фонди маъмурий харажатларининг, шунингдек, васийлик кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларига бериладиган мукофот пули тўловларининг ва улар ўз вазифаларини бажариши билан боғлиқ харажатлар компенсациясининг йиллик умумий суммаси фонднинг барча харажатлари суммасининг 30 фоизидан ошмаслиги керак;
нодавлат нотижорат ташкилотларининг пенсионер ходимларига пенсия уларнинг мазкур ташкилотлардаги фаолияти ягона иш жойи бўлган тақдирда, тўлиқ тўланади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
а) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 январгача бўлган муддатда қуйидагиларга доир ҳужжатларни электрон тарзда тақдим этиш имкониятини таъминловчи электрон тизимни ишлаб чиқади ва жорий этади:
нодавлат нотижорат ташкилотларини ва уларнинг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказишга, қайта рўйхатдан ўтказишга;
нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилишга;
нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўз фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботларига;
нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан чет давлатлардан, халқаро ва хорижий ташкилотлардан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни келишишга;
б) икки ой муддатда:
нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини мониторинг қилиш ва ўрганиш турлари, муддатлари, даврийлиги ва бошқа тартиб-таомилларини назарда тутувчи тартибни ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан рўйхатдан ўтказувчи, солиқ ва статистика органларига тақдим этиладиган ҳисобот шаклларини ҳамда уни тақдим этиш тартибини соддалаштириш бўйича чоралар кўради.
Белгилаб қўйилишича, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мажбурий тартибда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси билан келишилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда 2019 йил 1 январгача бўлган муддатда:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри марказларида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳудудий эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, бўшаб ётган ва самарали фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари негизида “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари”ни ташкил этади;
мазкур биноларга янги ташкил этилган, шунингдек, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган соҳаларда ўз фаолиятини амалга ошираётган нодавлат нотижорат ташкилотларини ижара тўловининг “ноль” ставкасини қўллаган ҳолда жойлаштириш чораларини кўради.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Олий суд, Бош прокуратура билан биргаликда бир ой муддатда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий ундирувларни қайта кўриб чиқиш ва сезиларли даражада қисқартириш бўйича таклифлар киритади.
Мавзуга оид
23:16 / 03.03.2026
Умрбод қамоқ жазоси педофилия жиноятига такроран қўл урган шахсларга тааллуқли бўлади
08:38 / 25.12.2025
Ижтимоий хавфли аҳволдаги болалар белгиланган таълим муассасасига имтиҳонсиз қабул қилинади
08:53 / 24.12.2025
Паспорт назоратида божхонага хабардор қилиш тартиби жорий этилади
08:48 / 24.12.2025