Туркия мухолифати президентлик сайловларига номзод бўйича бир қарорга келди
Туркиядаги мухолиф Халқ-республика партияси (ХРП) парламент фракцияси ХРПдан парламент депутати Муҳаррам Инже номзодини 24 июнь кунги президентлик сайловларига илгари сурди. Бундан овоз бериш якунлари дарак бермоқда.
Инже Ялова вилоятидаги парламент депутати саналади ҳамда ХРПнинг февраль ойидаги сўнгги қурултойида ХРП раиси сайловларида партиянинг амалдаги етакчиси Камол Қиличдорўғлининг рақиби бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда ҳукмрон партиянинг парламентдаги фракцияси амалдаги давлат раҳбари Тоййиб Эрдўғанни 24 июнь кунги сайловларга мамлакат президенти лавозими учун номзод сифатида илгари сурганди. Эрдўғаннинг номзоди 316 депутат томонидан қўллаб-қувватланган.
Мавзуга оид
00:32 / 04.12.2022
Туркиянинг биринчи учувчисиз қирувчи самолёти синов парвозини муваффақиятли амалга оширди
00:54 / 03.12.2022
Туркиялик шарҳловчи ЖЧ-2022 ўйини танаффусида эфирдан четлатилди
11:10 / 28.11.2022
Ўзбекистон ва Туркия йирик логистика инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга оширмоқчи
17:10 / 25.11.2022