Ўзбекистон | 14:53 / 05.05.2018
11805
2 дақиқада ўқилади

Тошкентга Daewoo Corporation’нинг 182та махсус техникаси олиб келинади

Тошкент шаҳар аҳолисига янада қулайлик ва енгиллик яратиш мақсадида махсус лойиҳа асосида тендер ўтказилди. Ушбу тендерда Жанубий Кореянинг Posco-Daewoo Corporation компанияси ғолибликни қўлга киритди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Фото: Daewoo Corporation махсус техникаси

Тендер комиссиясининг қарори билан танловда ғолиб деб топилган Daewoo Corporation компанияси билан шартнома тузишга рухсат берилган.

Биринчи партиядаги техника 2018 йилнинг 10 майига қадар пойтахтга кириб келиши кутилмоқда. Барча махсус техника жорий йилнинг июлга қадар олиб келиниши режалаштирилган.

Фото: Daewoo Corporation махсус техникаси

Жумладан:

12 м3 ҳажмдаги дуккакли юк машиналари – 70та;

12 м3 ҳажмдаги дуккакли юк машиналари – 60та;

4 м3 ҳажмдаги суюқ чиқиндиларни ташувчи машина – 3та;

10 м3 ҳажмдаги ёқилғи ташувчи машина – 4та;

8 м3 ҳажмдаги кўчаларга сув сепадиган машина – 4та;

27 м3 ҳажмдаги контейнерлар тортувчи машина – 30та;

20 м3 ҳажмдаги контейнерлар тортувчи машина – 11та.

Техникаларнинг умумий сони 182тани ташкил қилади.

Фото: Daewoo Corporation махсус техникаси
Фото: Daewoo Corporation махсус техникаси

Ушбу техникаларнинг пойтахтга олиб келинишидан асосий мақсад - шаҳардаги санитар-эпидемиологик ҳолатни, экологик муҳитни яхшилаш.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид