Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги илк жангини ўтказди. Жалоловнинг дастлабки рақиби мексикалик Уго Трухильо бўлди.

АҚШдаги «Foxwoods Resort Casino» аренасида ўтган жангнинг учинчи раундида Баҳодир Жалолов рақибини нокаутга учратиб ғалаба қозонди. 

Қайд этиб ўтиш жоиз, Уго шу кунга қадар профессионал фаолияти давомида 5та жанг ўтказиб, 4 ғалаба (2 нокаут) ва 1 дуранг натижа қайд этганди. Бу мексикалик боксчининг дастлабки мағлубияти бўлди.

Фото: Элнур Абдураимов