Жаҳон | 12:45 / 07.05.2018
11797
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда кучли шамол икки нафар боланинг умрига зомин бўлди

Иллюстратив фото/ kg.akipress.org

Тожикистон жанубидаги Хатлон вилояти Вахш туманида кучли шамол туфайли икки нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда тожик ОАВ ФВҚ матбуот маркази бошлиғи Умид Юсуфийга асосан хабар қилган.

Юсуфийнинг хабар беришича, болалар кучли шамол бошланганида чорва молларини ўтлатаётган бўлишган. Улар бир бирининг устига қуриб ташланган дўкончалар ортига кириб олишган, бироқ шамол туфайли дўкончалардан бири болаларнинг устига қулаган. Болалар олган жароҳатлари туфайли ҳалок бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистонда селфи олмоқчи бўлган икки қиз дарёга тушиб кетиб, ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид