Ким Чен Ин Хитойда Си Цзиньпин билан учрашди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Хитойга ташриф буюриб, у ерда Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин билан учрашди. Бу ҳақда «Синьхуа» КХДР етакчисининг ташрифи муносабати билан ташкил этилган тадбирларда иштирок этган Хитой коммунистик партияси аъзосига асосан хабар бермоқда.
Таъкидланишича, етакчилар учрашуви Хитойнинг Далянь шаҳрида бўлиб ўтган, бу ерда улар музокаралар ўтказган ва ҳозирги муаммолар бўйича фикр алмашган.
Ким Чен Иннинг сўзларига кўра, у Корея ярим оролидаги вазиятга сиёсий ечим топишда ўзгаришлар бўлишига умид қилмоқда. Унинг таъкидлашича, агарда бошқалар душманлик кайфиятидаги сиёсатдан воз кечса, КХДРда ядро қуролига эгалик қилиш эҳтиёжи бўлмайди. Ким Чен Ин КХДР ва АҚШ ўртасида мулоқотга эришишда ёрдам берадиган ишончга ҳам умид қилган. Си Цзиньпин Шимолий Корея ҳозирги сиёсатини қўллаб-қувватлаши ҳақида айтиб, учрашув давлатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга туртки беришини билдирди.
Мавзуга оид
21:47 / 06.10.2024
Шимолий Корея «янги давр» бошланганини эълон қилди
20:44 / 04.10.2024
Ким Чен Ин Шимолий Кореяга ҳужум қилинса, ядро қуролидан фойдаланиш билан таҳдид қилди
18:21 / 19.09.2024
Дўстона давлатлар бўйлаб турне. Шойгунинг КХДР, Эрон ва Сурияга ташрифлари ортида нима бор?
14:33 / 10.09.2024