Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Пашинянни табриклади
Россия президенти Владимир Путин Никол Пашинянга Арманистон бош вазири лавозимига киришиши муносабати билан табрик телеграммаси йўллади. Бу ҳақда Кремль сайтида маълум қилинган.
«Мен сизнинг бошчилигингиздаги ҳукумат Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги, Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Коллектив хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти доирасида биз билан дўстона ҳамда иттифоқчилик муносабатларини ривожлантиради, деб ҳисоблаймиз», — деган Путин.
Никол Пашинян бугун парламентда 59 депутат овозини олиб, мамлакатнинг янги бош вазирига айланди. У апрель ойи давомида Арманистон пойтахти Ереванда собиқ президент Серж Саргсяннинг бош вазирга айланишига қарши ўтказилган норозилик намойишлари ортидан ҳукумат тепасига келди.
Мавзуга оид
09:55 / 24.06.2026
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026